Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй инсонлар, қачонгача шаънимни ерга урасиз?! Қачонгача пуч сўзларга кўнгил боғлайсиз?! Қачонгача ёлғонларни излаб юрасиз?! Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасдир. Гуноҳлари учун инсонни жазолаб, Унга танбеҳ берасан. Куя егандай қадрли нарсаларини йўқ қиласан. Шубҳасиз, инсон бир нафасда ўтиб кетади. Ўйламасдан: “Ҳамма одамлар ёлғончидир”, дедим. Умид боғламанг шаҳзодаларга, Нажот беролмайдиган инсон зотига. Улар жон бергач, тупроққа қайтар, Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар. Ахир, элатлар челакдаги бир томчи сувдайдир, Улар тарози палласидаги чанг кабидир. Мана, оролларни ҳам Эгамиз чангдай кўтаради. Жамики элатлар Эгамиз олдида ҳеч нима эмас, Эгамиз назарида улар арзимас, бўшлиқдир. Шаҳзодаларни У пастга уради, Замин ҳукмдорларини йўққа чиқаради. Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир, Инсонлару малакларга У ҳукмини ўтказгайдир. Бирор кимса Унга бас кела олмас, «Нима қиляпсан?» — деб сўрашга журъат этмас.” Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”
Выбор основного перевода