Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир. Шунда биз зафарингни севинч ила куйлаймиз, Худойимиз номи билан байроқлар ўрнатамиз, Ҳамма илтижоларингни Эгамиз рўёбга чиқарсин. Мана, Эссайнинг томиридан чиққан шоҳ ўша куни халқлар учун баланд кўтарилган байроқ каби бўлади. Элатлар маслаҳат сўрагани унинг ҳузурига келади, Унинг маскани улуғворликка тўлади. Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. Мен сизларга айтяпман: Худонинг содиқлигини кўрсатиб, Унинг ота–боболаримизга берган ваъдаларини бажариш учун Исо Масиҳ яҳудийларнинг хизматкори бўлиб келди.
Выбор основного перевода