Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб, Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди. Довуд Ҳададзарнинг 1700 нафар отлиқ, 20.000 нафар пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди. Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди. Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни қўлга киритиб, Қуддусга келтирди. Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги Тивхат ва Барўтай шаҳарларидан кўп бронза олиб келди. Хомат шоҳи Тўах “Довуд Ҳададзарнинг бутун лашкарини мағлуб қилибди”, деб эшитиб қолди. Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, уни қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. Ёрам Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни ҳадя қилиб олиб келди. Шоҳ Довуд бу инъомларни босиб олган юртлардан келтирган олтину кумушлар билан бирга Эгамизга назр қилди. Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди. Довуд Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилиб қайтгандан сўнг, янада донг таратди. Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолди. Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб улар билан жанг қилмай, Қуддусга қайтиб кетди. Орам лашкари Исроил лашкаридан енгилганини англаб етганидан сўнг, яна бир жойга тўпланишди. Шоҳ Ҳададзар Фурот дарёсининг нариги томонидаги ўз лашкарига хабар бериб, уларни чақиртирди. Орам лашкари Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хелам шаҳрига келди. Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Орам лашкари саф тортиб, Довуд лашкари билан жанг қилди. Аммо Орам лашкари яна Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолди. Довуд Орам лашкарининг 700 та жанг араваси аравакашини ва 40.000 нафар отлиқ сипоҳини ўлдирди. У Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвахни ҳам яралаган эди, Шўвах жанг майдонидаёқ жон берди. Зўво шоҳи Ҳададзар Фурот дарёси бўйларига юриш қилиб, ўша ерларда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган бир пайтда Довуд унга ҳужум қилди. Довуд Ҳададзарни Хомат шаҳри ёнида тор–мор этди. Зеруя ўғли Абушай Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилди.
Выбор основного перевода