Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Энди эса бизни рад қилиб, шарманда қилдинг, Лашкарларимизни бошлаб бормаяпсан. Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади? Эй Худо, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин, Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.
Выбор основного перевода