Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ота–боболаримиз бу ерда яшаб, Сенга атаб бир Маъбад барпо қилдилар. Улар шундай деган эдилар: Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир. Деворлари ичида тинчлик бўлсин, Қалъалари бехатар бўлсин.” Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” — Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман, — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинар.
Выбор основного перевода