Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўз шоҳимни жойлаштирдим.” Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига. Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган: Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. Эгамиз буюкдир, мадҳ этилсин янада, Ақл етмас Унинг буюклигига. Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар. Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман. Мен Сион тоғида Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отаси Худонинг исми ёзилганди.
Выбор основного перевода