Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди. Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Худойимиз — нажот бергувчи Худо, Эгамиз Раббий ўлимдан қутқаради. Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади. Ўша куни Эгам жамики халқлар устидан Кафанларини ечиб ташлайди. Мана шу тоғда Эгам Халқларни ўраган, элатлар устидаги Ёпинчиқни олиб ташлайди. Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, Қутқарсин деб, Уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз.” Эгамнинг Ўзи бу тоғни ҳимоя қилар. Мўаб халқи янчилган сомондай эзилар, Чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтирилар. Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, Қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, Шунда сиз суғорилган боғдай, Сувлари қуримас булоқдай бўласиз.
Выбор основного перевода