Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг!
Эй Эгам, қалқонимизни Сен танладинг, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сен бизга шоҳимизни бердинг.
Ҳамдлар айтинг Эгамизга! Бутун ер юзида бўлган овоза Унинг қилган ажойиб ишлари!