Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар. Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар. шундай деб ёлворган эдим: “Эй Эгамиз Раббий! Халқингни ҳалок қилма. Ахир, улар Сенинг мулкинг–ку! Сен уларни буюк кучинг билан қутқариб, қудратинг билан Мисрдан олиб чиққансан. Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди: “Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман, Уларни албатта жазолайман. Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни. Эгамиз шундай дейди: — Мен сизларни севдим. Сизлар эса: “Бизга севгингни қандай намоён қилдинг?” деб сўрайсизлар. Эсов Ёқубнинг акаси эмасмиди?! — дейди Эгамиз. — Шундай бўлса–да, Мен Ёқубни яхши кўриб, Шу боис Худо Ўз халқига атаган қут–баракага биз кўз тикканмиз. Ҳа, самода сақланаётган бу абадий, сўлмас, беғубор барака сизларни кутмоқда.
Выбор основного перевода