Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улардан қўрқманглар. Орангиздаги Эгангиз Худо буюк ва ҳайбатли Худодир. “Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан. Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади. Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. — Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман, — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинар. Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
Выбор основного перевода