Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд билан бутун Исроил халқи севинчли хитоблар, карнай садолари остида Эгамизнинг Сандиғини олиб келишарди. Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Халқлардан ҳадялар олди, Ҳатто гуноҳкор исёнчилардан ҳам туҳфалар олди. Ахир, Парвардигор Эгамиз у ерда яшайди! Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда! Худойим, менинг Шоҳим, Сенинг карвонинг Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда! Олдинда қўшиқчилар, орқада созандалар, Уларнинг ўртасида чилдирма чалган қизлар куйлар: Карнайу бурғуларни чалинг, Шоҳни — Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди.
Выбор основного перевода