Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кумушлари чангдай кўп бўлса ҳам, Кийим–кечаклари уюм–уюм бўлса ҳам, Ўша кийимларни солиҳлар кияди, Кумушларини эса айбсизлар бўлиб олади. Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай деб, тортган машаққатингиз ҳам бекордир. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради. Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим. Ахир, барибир донолик, билим ва моҳирлик билан топилган нарсалар мана шу нарсалар учун ишламаганларга қолар экан. Бу ҳам беҳуда, қандай фалокат! Ниҳоят, у шундай дебди: — Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Бу дунёнинг ишлари билан овора бўлганлар энди буни бас қилсинлар. Ахир, бу дунё ўткинчи–ку! Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку!
Выбор основного перевода