Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин шоҳ: — Бу сизларга алоқадор иш эмас, эй Зеруя ўғиллари! — деди. — Эгам унга “Довудни қарға!” дегани учун мени қарғаётган бўлса, ким ундан: “Нега бундай қиляпсан?” деб сўрай олади?! Аюб эса хотинига шундай жавоб берди: — Сен аҳмоқ хотинлардай гапиряпсан. Худонинг қўлидан яхши нарсаларни қабул қиламиз–у, ёмонларини олмаймизми? Шунча азоб–уқубатдан кейин ҳам Аюб Худога қарши гапириб, гуноҳ қилмади. Мен эса карга ўхшайман, эшитмайман, Соқовга ўхшайман, гапира олмайман. Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим. Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, Мен кўраман Худонинг адолатини. кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.
Выбор основного перевода