Сенинг қўлинг Худонинг қўлидай қудратлими? Унинг овозига ўхшаб гумбурлайдиган овозинг борми?
Шундай бўлса, қани, ўзингни шонли дабдабага ўрагин–чи, Улуғворлик ва салобат билан буркангин–чи.
Мен эса карга ўхшайман, эшитмайман, Соқовга ўхшайман, гапира олмайман.
Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.