Мени кўриб, одамларнинг оғзилари очилиб қолди, Улар мени мазах қилиб, юзимга урдилар. Тўдалашиб, менга қарши чиқиш учун йиғилдилар.
Кел энди, эй Эгам, қутқар жонимни, Содиқ севгинг ҳақи озод қил мени.
Қани, ғазабингни сочгин, эй Эгам! Қўзғал ёвларимнинг қаҳрига қарши! Кўриб, адолат қилгин!
Қани, эй Эгам! Ургин қабиҳларни, Эй Худо! Унутмагин мазлумларни!
Синдир уларнинг тишларини, эй Худо, Суғуриб ол шерларнинг қозиқ тишларини, эй Эгам!