Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг Чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни олқишлаб, қўшиқ айтаман. Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман. Сен менинг паноҳимсан, қалқонимсан, Сенинг каломингга умид боғлайман.
Выбор основного перевода