Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёшликда қилган гуноҳларимни эсга олмагин, Итоатсизликларим учун мени жазоламагин. Содиқ севгинг ҳақи ёдга ол мени, Ахир, Сен яхшисан, эй Эгам! Эгамиз қилган ҳар иши орқали Унинг аҳдига риоя қилганларга Севгисию садоқатини кўрсатади. Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай. Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди. Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг Чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни олқишлаб, қўшиқ айтаман.
Выбор основного перевода