Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас. Ҳатто йиртқич шерлар овқатсиз, Улар очликдан азоб чекади. Эгамизга юз бурганлардан эса Фаровонлик айрилмайди. Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел. Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй чўпонлар, Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қилиб олиб келаман. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради. Тинчлик берадиган Худо Раббимиз Исони ўликдан тирилтирди. Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун, Худо Уни Ўз халқининг улуғ Чўпони қилиб тайинлади. Илгари сизлар адашиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг посбони бўлган Чўпонга қайтиб келдингизлар. Ана шунда, Бош Чўпонимиз — Масиҳ зоҳир бўлганда, сизларга сўлмас, улуғворлик тожи берилади.
Выбор основного перевода