Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зимзиё зулмат уни қамрасин, У кунни булутлар беркитсин, Қуёш нурини қоронғилик тўсиб қўйсин. Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?! Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?! Кулфатда юрсам ҳам, душманларим ғазабидан сақлайсан, Ўнг қўлингни узатиб, мени қутқарасан. Пухта режа қилаверинг, аммо режангиз пучга чиқади, Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди, Чунки Худо биз биландир! Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда Аланга сени ёндирмайди, Олов тафти сени куйдирмайди. Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин, Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин, Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар, Улар эса чакалакзорда яшаяптилар. Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин, Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин. Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди!
Выбор основного перевода