Эгамиз Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштиради, Ўзи танлаган шоҳ Довуд ва унинг наслига То абад содиқ севгисини кўрсатади.
Эй қудратли шоҳ, белингга боғла қиличингни, Ҳашамату улуғворлигинг билан зоҳир бўлгин.
Улуғворлик билан олға бос! Ҳақиқат, камтарлик, адолат учун ғалаба қил! Ўнг қўлинг қўрқинчли ишлар кўрсатсин.
Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату гўзаллик Унинг муқаддас масканидадир.