Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фарзандга зор бўласиз, ерингиз ҳосил бермайди, мол–қўйингиз кўпаймайди. Бу гуноҳ ишлар Ерибом наслининг ер юзидан қирилиб, йўқолиб кетишига сабаб бўлди. Бадкирдорлардан эса юз ўгиради, Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради. Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди. Ахир, ўз юртингни вайрон қилгансан, Халқингни ўзинг ўлдиргансан. Энди улар қатори дафн қилинмассан. Эй фосиқ, сенинг наслинг То абад тилга олинмас! Қуйидагилар Сарвари Оламнинг сўзидир. “Мен Бобилга қарши қўзғаламан. Бобилдагиларнинг номини ҳам, қолган–қутганини ҳам, уруғ–аймоғини ҳам йўқ қиламан”, — деб айтмоқда Эгамиз.
Выбор основного перевода