Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис гўзал Қуддус дарвозалари олдида Сенга ҳамду сано айтайин, Менга нажот берган Сенсан, Шу боис ҳам қувонайин. Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман. Эгамиз Ўз халқининг қудратидир, Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир. Мен эса Сенинг қудратингни тараннум этаман, Содиқ севгингни тонгда севинч ила куйлайман. Сен менинг қалъам бўлгансан, Кулфатда қолганимда паноҳимсан. Эй Қудратим, Сени куйлаб мадҳ қиламан, Сен, эй Худо, менинг қалъамсан, Содиқ севгисини кўрсатувчи Худосан.
Выбор основного перевода