Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳнинг умрини узайтиргин, Насллар оша ҳаётини давом эттиргин. Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.” Сион тоғларига келадиган барака Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради. Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам, Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам, Унга ёвузлар қатори қабр берилганди, Аммо ўлганда у бойлар ёнига қўйилди. Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.
Выбор основного перевода