Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Косамни лаззатли неъматларга лим–лим тўлдирасан. Дўстим, биродарим, дея ташвиш тортардим, Туққан онам учун аза тутгандай, Қайғудан бошимни эгиб юрардим. Менга айб қўярлар дўстлигимга жавобан, Ибодат қиламан ҳамон. Мазах қилувчига танбеҳ берма, акс ҳолда, у сендан нафратланади. Донога танбеҳ бер, шунда у сени севади. Насиҳатни севган илм–маърифатни севади, танбеҳдан нафратланадиган эса аҳмоқдир. Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди, у донолар олдига ҳам бормайди. Мазах қилувчининг таъзирини бер! Шунда содда одамларга ақл киради. Фаросатлига танбеҳ бер! Шунда унинг билими ошади. Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир. Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ. Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади. Доно одамнинг танбеҳини эшитиш нодоннинг мақтовларидан яхшироқ,
Выбор основного перевода