Эгамизнинг йўлидан юрмоқ учун, ота–боболаримизга буюрган амр, фармон ва қонун–қоидаларга риоя этмоғимиз учун кўнглимизни Ўзига ром қилсин.
Юрагимни ноҳақ фойда томон эмас, Ўз шартларинг томон бургин.
Ўғлим, агар гуноҳкорлар сени йўлдан урмоқчи бўлса, бўйин берма.
ўғлим, уларга ҳамроҳ бўлма, йўлига бир қадам ҳам босма.
Хасиснинг овқатидан ема, унинг неъматларини кўнглинг тусамасин.
Бизни васвасага дучор қилмагин, Ёвуз шайтондан халос қилгин.»