Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.
Ана, қабиҳлар қабиҳликдан уруғ орттиради, Дарду балолардан ҳомиладор бўлади, Охир–оқибатда ёлғонни туғади.
Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар.
Тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келсин, Қўйган тузоғига ўзлари ўралиб қолсин, Қазиган чуқурга ўзлари йиқилиб, битсин.