Қани, эй Парвардигор Эгам, кел оромгоҳингга Қудратинг рамзи бўлган Сандиқ билан бирга. Эй Парвардигор Эгам! Руҳонийларинг нажот кийимларини кийишсин. Тақводорларинг эзгулигингдан шод бўлишсин.
Эй Парвардигор Эгам! Танлаган шоҳингни рад қилмагин! Қулинг Довудга кўрсатган севгингни ёдингда тутгин.”
Сандиқ йўлга чиққанда, Мусо шундай дерди: “Қўзғал, эй Эгам, Сенинг ғанимларинг тумтарақай бўлсин. Сени кўролмаганлар олдингдан қочиб кетсин.”
Аҳд сандиғи тўхтаганда эса Мусо шундай дерди: “Қайт, эй Эгам, Минг–минглаб Исроил халқи орасига!”
Душманга асир қилиб берди Аҳд сандиғини, Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини.