Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Эгамиз мен ҳақимда айтган мана бу ваъдасини адо этади: “Агар ўғилларинг Менинг олдимда ўз йўлларидан адашмай, бутун қалби билан, жону дили билан содиқ бўлиб юрсалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради.” Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Ўзингнинг қулингга — отам Довудга: «Болаларинг ҳам сенга ўхшаб олдимда ўйлаб қадамини боссалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», деб ваъда берган эдинг. Энди берган ваъдангни адо эт! Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Ўзингнинг қулингга — отам Довудга: «Болаларинг ҳам сенга ўхшаб қонунларимга риоя қилиб, ўйлаб қадамини боссалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», — деб ваъда берган эдинг. Энди берган ваъдангни адо эт! Сен шундай дединг: “Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман. Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман: «Сенинг наслингни то абад мустаҳкам қиламан, Тахтингни бутун авлодлар оша ўрнатаман.»” Довуддан эса севгимни дариғ тутмайман, Садоқатимга асло хиёнат этмайман. Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: “Сен Маликсидиқ сингари, То абад руҳонийсан.” У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.” Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди. У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: «Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман», деб ичган онтини ёдида тутарди.
Выбор основного перевода