Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенинг олдингда — Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида Эгамиз айтгандай қилди. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. У сизларни заҳарли илонлар, чаёнларга тўла ўша баҳайбат ва қўрқинчли саҳродан, сувсиз, тақир жойлардан олиб ўтди. У ерда сизлар учун қоядан сув чиқарди. Саҳрони эса Эгамиз кўл қилар, Қақраган ердан булоқлар чиқарар. Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди.
Выбор основного перевода