Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Эй Эгам, Менинг қалқонимсан! Шуҳратим Сенсан! Сен бошимни юксалтирасан. Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир. Эй халқим, умид қил Худодан, Юрагингни очгин доимо Унга, Бизнинг паноҳимиз Худодир. Исроил халқи шундай десин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Ҳорун авлоди шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Эгамиздан қўрққанлар шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Эгамга умид боғлайман, Ҳа, жоним Унга талпинади. Унинг каломига умид боғлайман. Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Ҳорун хонадони, мадҳиялар айтинг Эгамизга! Эй Леви хонадони, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Эгамиздан қўрққанлар, мадҳиялар айтинг Унга!
Выбор основного перевода