Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Туз тотмай кечаю кундуз кўз ёш тўкаман, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим. Душманларим ҳақоратидан суякларим зирқирайди, Улар муттасил мендан: “Қани Худойинг?!” дея сўрайди. Нима учун бегона халқлар: “Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?! Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик, Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан. Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. «Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!”
Выбор основного перевода