Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир. Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан. Шунда улар Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб оладилар. Ахир, Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай деб, уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен уларнинг Эгаси Худоман. Шундан кейин Мусо билан леви руҳонийлари бутун Исроил халқига айтдилар: — Тинчланинг, қулоқ солинг, эй Исроил халқи! Бугун сизлар Эгангиз Худонинг халқи бўлдингиз. Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади. Абадий ўрнатган ер курраси каби, Самолар каби, Ўз муқаддас масканини қурди.
Выбор основного перевода