Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сора ҳомиладор бўлиб, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб берди. Буларнинг ҳаммаси Худо айтган вақтда юз берди. Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил қўйди. Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Элисабетнинг ой–куни етиб, ўғил туғди. Қўни–қўшни ва қариндошлари Эгамизнинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди.
Выбор основного перевода