Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Эссай биттасини юбориб, ўғлини чақиртириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди. — Қани, унинг бошига мой суртиб танла! Мен танлаган одам шу! — деди Эгамиз Шомуилга. Эгамизнинг Ёҳу пайғамбар орқали айтган сўзларига кўра, Зимри Башо хонадонини йўқ қилди. Солиҳлардан юз ўгирмайди, Солиҳларни шоҳлар билан бирга тахтга чиқаради, Уларни то абад юксалтиради. Йўқсилларни эса Эгамиз кулфатдан қутқарар, Уларнинг оиласини қўй сурувидай кўпайтирар.
Выбор основного перевода