Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Бутун вужудим хитоб қилади: “Сенга ўхшаши йўқ, эй Эгам, Бечорани зўравондан қутқарасан, Фақирни талончидан қутқарасан.” Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?! Илоҳий зотлардан қайси бири Сенга ўхшаркан?! Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда. Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди. Жамики насллар энди мени бахтли деб атайди.
Выбор основного перевода