Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, мадҳинг ҳам донғинг каби, Ернинг тўрт томонига ёйилган, Ўнг қўлинг адолат ила тўлиб–тошган. Худолар Худоси — Эгамиз Сўйлар, даъват қилар ер юзига Шарқдан ғарбга қадар. Ғарбда Эгамизнинг номидан қўрқадилар, Шарқда Унинг шуҳратидан қўрқувга тушадилар. Мана, Эгамиз дарёдай келади. Ўзининг Руҳи даъват этаётган Кучли дарёдай келади. Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода