Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир.
Сенинг хоҳишингни адо этишдан завқ оламан, Эй Худойим, Сенинг қонунинг юрагим тўридадир.”
Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади.
Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини куйлардилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.