Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас. Ҳатто йиртқич шерлар овқатсиз, Улар очликдан азоб чекади. Эгамизга юз бурганлардан эса Фаровонлик айрилмайди. Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас. Қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, осмондаги Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча қадрлисизлар–ку! Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Бутпарастлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродасини бажариш пайида бўлинглар, шунда қолган ҳамма нарса сизга берилади. Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди.
Выбор основного перевода