Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади. Эй Худо, мадҳинг ҳам донғинг каби, Ернинг тўрт томонига ёйилган, Ўнг қўлинг адолат ила тўлиб–тошган. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан. Унинг уйида мўлчилик, бойлик бўлади, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади. Улар шонли дабдабангни, улуғворлигингни сўйлайдилар, Мен эса ажойиб мўъжизаларинг ҳақида ўйлайман. исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади.
Выбор основного перевода