Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин. Худо одамзодга шундай деди: «Мен, Раббингиздан қўрқиш доноликдир, Фосиқликдан юз ўгириш идрокдандир.»” Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам, Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам! Ҳар куни Сени олқишлайман, Сенга то абад ҳамду сано айтаман. Эгамиздан қўрқиш илму маърифатнинг бошидир. Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир. Шунда Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонасан, улардан иззат–ҳурмат топасан. Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Муқаддас Худони билиш идрокдир.
Выбор основного перевода