Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрликлар сени кўрганларида: “Манави аёл — унинг хотини”, деб айтишади. Мени ўлдириб, сени тирик қолдиришади. Сен, унинг синглисиман, деб айтгин, токи сен туфайли Мисрликлар менга яхши муносабатда бўлсинлар, жонимга раҳм қилсинлар. Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар Қодир Худо соясида ором топар. Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.” Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан. Сени У қанотлари остига олар, Унинг паноҳида бехатар бўласан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар. Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан, Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан. Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади, Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди. Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан Фосиқнинг қандай жазо олганини. Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас. Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас. У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. Шер ва заҳарли илон устидан босиб ўтасан, Йиртқич шер, илонни оёғинг билан эзасан. Эгамиз шундай дейди: “У Мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан. У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман. Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.” Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади. Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади. Эгасидан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Худога инонган зот саодатлидир! Ҳирод Яҳёни ўлдиришни хоҳлаган бўлса–да, халқдан қўрққан эди. Чунки одамлар Яҳёни пайғамбар деб билишарди. Шунга қарамай, кўп яҳудий йўлбошчилари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар. Ахир, улар Худонинг мақтовидан кўра, инсоннинг мақтовини яхши кўрардилар.
Выбор основного перевода