Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар шарманда бўлган одам учун Худога илтижо қилсанг, Худо ўша одамни шармандаликдан қутқаради. Аҳли камтарга эса нажот берасан, Димоғдорни ерга урасан. Мағрурлик билан шармандалик келади, донолик эса камтарлар биландир. Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади, камтарлик иззату икромга сазовор қилади. Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади. Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас битикларда ёзилган: “Худо мағрурларга қарши чиқади, Камтарларга эса иноят кўрсатади.” Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Выбор основного перевода