Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо кўрдики, Ҳорун халқни назорат қилмай, душманлари олдида ўзларини масхара қилишларига йўл қўйиб берган эди. Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди. Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади. Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб, Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади, Шимолдан шарққа йўл олишади. У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю, Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар! Сизлар эса Худонинг озодлик берувчи мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради.
Выбор основного перевода