Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир.
Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади.
Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан.