Кўп асал ейиш яхши эмас, иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди.
Ўзларига юқори баҳо берадиган одамларнинг қаторига биз ўзимизни қўшмаймиз, ҳатто улар билан солиштирмаймиз. Улар ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларини ўзларига қиёс қиладилар. Бу қандай аҳмоқлик!
Ўзини ўзи мақтаган одам эмас, балки Эгамизнинг мақтовига сазовор бўлган одамгина Унга мақбул бўлади.