Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зулукнинг икки қизи бор: «Бер, бер!» — деб айтади. Ҳеч қачон қониқмайдиган уч нарса, етарли, демайдиган тўрт нарса бор. Дўзах, бепушт бачадон, сувсираган тупроқ ҳамда олов, етарли, демайди. Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас. Мана, бир киши — ёлғиз, унинг фарзандлари ҳам, ака–укалари ҳам йўқ. У тиним билмай меҳнат қилади, кўзи эса бойликка тўймайди. У: “Ким учун ишлаяпман, нима учун ўзимни роҳат қилишдан қисяпман?!” демайди. Бу ҳам беҳудадир, қайғули ишдир. Бойлик алдамчидир. Бойлар такаббурдирлар, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймайдилар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишади, элларни қўл остига олишади.
Выбор основного перевода