Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Ҳой, қилмоқчи бўлган ишлари билан мақтанадиганлар, менга қулоқ солинглар! Сизлар: “Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаймиз. Савдо–сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз”, дейсизлар. Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку!
Выбор основного перевода