Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У сизларга меҳр қўяди, ота–боболарингизга бераман, деб онт ичган юртда сизларга барака бериб, кўпайтиради. Ували–жували бўласизлар, ерингиз ҳосилдор, донингиз, шаробингиз ва мойингиз сероб бўлади, мол–қўйингиз баракали бўлади, сигирларингиз болалайди, қўйларингиз қўзилайди. Шунга қарамай, Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Эгаси Худо Абиёдан кейин Абиёнинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда Довуд сулоласининг чироғини ўчирмади. Улар доим ҳиммат ила қарз беради, Фарзандлари ҳам барака топади. Бундай одамнинг авлоди юртда қудратли бўлади, Тўғри одамнинг насли барака топади. Виждонимиз гувоҳлик бериб турибди, биз бу дунёда, айниқса сизлар билан бўлган муносабатимизда Худо ато қилган соддалик ва самимийлик билан иш тутдик. Биз дунёвий доноликка эмас, балки Худонинг иноятига таяниб ҳаракат қилдик. Фахрланишимизнинг сабаби ана ўшадир.
Выбор основного перевода