Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди. Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир. Эгамиз шундай дейди: “Қуддуснинг ҳар бир кўчасига кириб чиқинглар, Атрофингизга қараб, билиб олинглар, Шаҳар майдонларида қидириб кўринглар, Бирон адолатли, ростгўй одам бормикан. Агар шундай одамни топиб келсангиз, Мен Қуддус аҳолисининг гуноҳидан ўтаман. Бировга хайр–садақа берганингиз ҳақида ҳаммага жар солиб юрманглар. Иккиюзламачиларгина одамлардан таҳсин олиш учун синагогаларда ва кўча–кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотини олиб бўлганлар. Сизларга айтаман: уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?” Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди: — Худойим, Ўзингга шукур! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.
Выбор основного перевода