Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди, Қайғу кимда, ким ғам–ташвиш тортади? Ким жанжал қилади, шикоят қилган ким? Ким сабабсиз яраланади? Кимнинг кўзлари қип–қизил? Шароб ичишга берилганлар, хушбўй майни тотиб кўришга кўп борганлар. Шаробнинг қизиллигига, қадаҳда чўғдай товланишига, текис қуйилишига қарама. Охирида у илон каби чақади, қора илондай заҳар сочади. Улар ичиб қонунни унутади, эзилган халқни ҳукм этишда эгрилик қилади. Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади. Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар.
Выбор основного перевода